Мамлакатда коронавируснинг янги штамми аниқланди.
Бишкек ва Чуй вилоятида "Omicron" га чалинган шахслар борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб "Спутник" хабар берди.
Мамлакатни пандемиянинг тўртинчи тўлқини қамраб олгани маълум қилинди. Ҳозирча "оmicron" фақат бир инсонда қайд этилган. Бироқ ҳали бу штамм билан қанча касалланиш мавжуд, номаълум, дейилади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бу оқимни ҳам енгиб ўтишга ишонч билдирди.
"Соғлиқни сақлаш тизими оқимга бардош беради",- деди Соғлиқни сақлаш вазири.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистонда ҳам "оmicron" аниқланган эди.