АсосийJamiyat

Шошилинч хабар: Ўзбекистонга совуқ оқим кириб келмоқда

'Шошилинч хабар: Ўзбекистонга совуқ оқим кириб келмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 15-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда.

"Ўзгидромет" хабар беришича, 15-16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
  • Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
  • 18 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида хам шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
  • 15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёнғингарчилик кучли бўлади.

    Бошқа янгиликлар