sevimli
Sevimli

Францияда ўқитувчилар коронавирус сабаб иш ташлаш эълон қилди

ДУНЁ 14.01.2022, 10:09
Францияда ўқитувчилар коронавирус сабаб иш ташлаш эълон қилди

Буюк Британияда бир кунда деярли 400 киши коронавирусдан вафот этди, шу тариқа, омикрон вариантининг тарқалиши фонида ўлим даражаси сўнгги 11 ой ичида энг юқори даражага етди. Янги инфекциялар сони ҳам ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

"Омикрон дельтага қараганда енгилроқ ўтсада, у юқиш жиҳатидан хавфли вирус бўлиб қолмоқда, айниқса эмланмаганлар учун",-дейди ЖССТ раҳбари.

Дания ҳам омикрон варианти билан рекорд даражадаги касалланишга дуч келди. Мамлакат аллақачон аҳолининг заиф қатламларига вакцинанинг тўртинчи дозасини таклиф қилмоқда.

Аввалроқ, Европа дори воситалари агентлиги тез-тез кучайтирувчи эмлашнинг хавфидан огоҳлантирган ва ҳозирча бундай ёндашув зарурлигини тасдиқловчи маълумотлар йўқлигини кўрсатган.

Францияда эса ўқитувчиларнинг иш ташлаши бошланади. Улар доимо ўзгариб турадиган анти-Соvid қоидаларидан чарчаганликларини айтишади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси