Эрон ва бошқа давлатлар йиғимларни ўз вақтида тўламагани учун БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда oav.uz хабар берди.
Венесуела, Эрон, Судан ва яна бир қатор мамлакатлар йиғимларни тўламагани учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар. Бу ҳақда бош котиб Антониу Гутерриш Бош ассамблеяга йўллаган мактубида айтиб ўтган.
Қайд этилишича, БМТ Низомига кўра, аъзо давлат қарзи аввалги икки йил давомида тўлаши керак бўлган бадаллар миқдорига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, унинг овоз бериш ҳуқуқи тўхтатилади.
Гутерришнинг сўзларига кўра, 2022-йилда бу Комор ороллари, Сан-Томе ва Принсипи ҳамда Сомалига ҳам тегишли бўлади.
Ҳозирда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлган давлатлар рўйҳатига Эрон, Судан, Венесуела, Антигуа ва Барбуда, Конго, Гвинея ва Папуа-Янги Гвинея каби давлатлар киритилган.