АсосийDunyo

"Толибон" делегацияси Туркманистонга жўнаб кетди

'"Толибон" делегацияси Туркманистонга жўнаб кетди'ning rasmi

“Толибон” делегацияси Ашхободга жўнаб кетди. Бу ҳақда zamon.uz “Sputnik Афганистан”га таяниб хабар берди.

Музокаралар марказида савдо, энергетика ва ТАПИ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувури қурилиши масалалари турибди. Делегацияга Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Мутаққий бошчилик қилмоқда.

Нашрнинг Афғонистон ТИВдаги манбасининг маълум қилишича, ташриф Туркманистон таклифи билан амалга оширилган. Ашхобод ноябрь ойида толибларни ўз ҳудудига музокараларга таклиф қилганди.

 

    Бошқа янгиликлар