sevimli
Sevimli

Пневматик қурол, гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларни олиб юрган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.01.2022, 18:27
Пневматик қурол, гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларни олиб юрган шахслар қўлга олинди

ЙҲХББ йўллардаги текширув ўтказди. Текширувлар давомида:

- 2022 йил 12 январь куни соат 18:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пулатов ва М.Шариповлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, салонидан "Kent" номли сигарета қутиси ичига солинган 2 дона жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Қ. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 12 январь куни соат 23:40 ларда Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Абдуллаев ва С.Ахмедовлар томонидан, А.Қодирий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол ҳамда 8 дона ”Тропикамид” ва 42 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Т. ҳамда аниланган қурол ва дори воситалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 13 январь куни соат 00:20 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тоджибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1998 йилда туғилган А.Р.нинг ёнидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Р. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси