АсосийJamiyat

"Туркистон" метро бекати нега ёнгани маълум бўлди

'"Туркистон" метро бекати нега ёнгани маълум бўлди'ning rasmi

Бироз аввал "Туркистон" метро бекатида ёнғин содир бўлгани хақида хабар берган эдик. 

ФВВ холат юзасидан расмий баёнот берди.

"Бугун, 14-январ куни соат 18:12 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан ўтувчи метронинг "Туркистон" бекатида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган.

  Натижада айрим вагонларга тутун кирган. Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар зарур чора-тадбирларни олиб борди ва хавф бартараф этилди. Воқеа натижасида жабрланган фуқаролар йўқ. Айни вақтда метро қатнови режа асосида давом этмоқда"

    Бошқа янгиликлар