sevimli
Sevimli

Венгрия аҳолиси коронавирусга қарши вацинанинг тўртинчи дозаси билан эмланади

ДУНЁ 14.01.2022, 19:52
Теглар: Венгрия
Венгрия аҳолиси коронавирусга қарши вацинанинг тўртинчи дозаси билан эмланади

Венгрия ҳукумати коронавируснинг янги "омикрон" штамми тарқалиб кетишидан ҳавотирга тушган ҳолда аҳолини COVID-19 тўртинчи дозаси билан эмлашга рухсат берди. Б ҳақда Reuters хабар берди. 

Мамлакат Бош вазири аппаратининг раҳбари Гергели Гуляс бу борада қуйидагиларни маълум қилди. 

"Коронавирусга қарши тўртинчи вакцина билан исталган одам шифокор рухсатидан сўнг эмланиши мумкин. Бу борада якуний қарор шу ҳафтада эълон қилинади", - деди Гуляс.

Бугунги кунга келиб мамлакатда "омикрон" билан боғлиқ ҳолат анча юқорилаган. Бу эса эътиборни кучайтириш кераклигини маълум қилмоқда. 

 

Agentlikning ta’kidlashicha, Vengriyada omikron sabab kasallanish holatlari sezilarli darajada oshmoqda.

 

Bundan tashqari, Vengriya hukumati karantin muddatini 10 kundan 7 kunga qadar qisqartirgan. Gulyash, shu bilan birga, odamlarning test natijasi manfiy chiqsa, karantindan hatto 5 kunda ham chiqishlari mumkinligini ma’lum qilgan.

Ekspertlarning ogohlantirishicha, koronavirusga qarshi qayta vaksinatsiya insonning immun tizimiga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkin.

Shuningdek, Gretsiya sog‘liqni saqlash vaziri koronavirus bilan kasallanish to‘lqiniga qarshi kurash sifatida joriy etgan cheklovlarini 23-yanvarga qadar uzaytirmoqda.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Чирчиқда ташкил этилган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказини бориб кўрдилар (фото)

30.03.2021, 18:28

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Президент Матбуот...
Тошкентда Венгрия университети филиали очилади

30.03.2021, 17:07

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари икки давлат муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш вазифаларини муҳокама қилишгани ҳақида хабар берган эдик. Музокаралар давомида 2021 йилда Тошкентда Дебрецен университети иш...
Венгрия Бош вазири Тошкентга етиб келди. Виктор Орбан Ўзбекистонга ташрифини Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишдан бошлади

29.03.2021, 18:26

29 март куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси