sevimli
Sevimli

Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 14.01.2022, 20:16
Теглар: поезд
Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, поезднинг камида 12та вагони темир йўл изидан чиқиб кетган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, камида 40 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олган. 

Ҳукуматнинг ишончли манбалари таъкидлашича, ҳалок бўлган йўловчиларнинг оила аъзоларига тахминан 7 минг доллардан компенсация пули берилади. Жароҳат олганлар эса қарийб 400 доллардан пул олади.  

Шарҳлар

Хитойда поезд ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилди

01.01.2022, 14:06

Янги йил арафасида Пекин метрополитенининг Яньшань-Фаншань йўналишидаги метро поезди вагонларини ажратиб турган қисмларни демонтаж қилиш ишлари якунланди.Хитойнинг етакчи газеталаридан бири “Жэньминь жибао”нинг ёзишича, машинист кабинаси...
Ангренда кўмир ортилган поезд вагонлари нима учун "қулаган"ига ойдинлик киритилди  

19.12.2021, 20:00

Бугун,  соат таҳминан 05:03да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен кўмир кони”нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда поезд вагонлари...
Японияда ўзиюрар поезд синовдан ўтказилди

17.11.2021, 22:58

Япониянинг JR Эаст темирйўл компанияси ходимлари биринчи марта ўзини-ўзи бошқариш тизимига эга бўлган “Синкансен” экспрессини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.Қайд этилишича, синов...
Самарқандда поезддан темир шар ўғирлаганлар қўлга тушди

01.11.2021, 17:38

2021-йил сентябр ойида “Мароқанд-Навоий” йўналишидаги юк поезди “Нурбулоқ” темир йўл бекатида тўхтаган вақтида, усти очиқ вагонга ортилган темир шарлар номаълум шахслар томонидан яширин равишда талон-торож...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси