sevimli
Sevimli

“Сўғдиёна-W” ва “Бунёдкор-W” ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтди

ЖАМИЯТ 14.01.2022, 20:26
Теглар: лицензия
“Сўғдиёна-W” ва “Бунёдкор-W” ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтди

Осиё футбол конфедерацияси талаби асосида ҳар йили эркаклар жамоалари лицензиялаш жараёнидан ўтказади. 

Ўзбекистон Осиёда биринчилардан бўлиб аёллар жамоаларини ҳам лицензиялашдан ўтказишни йўлга қўйди. Хусусан, ортда қолган 2021-йилда Осиёда илк бора аёллар жамоалари ҳам синов тариқасида лицензиялашдан ўтказилди. ЎзПФЛ ОФКнинг қитъада аёллар футболини ривожлантириш бўйича қилинаётган мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлади ва ОФКнинг сўровига ижобий жавоб берган ҳолда, кам сонли мамлакатлар қаторида Ўзбекистон аёллар Олий лигаси жамоалари илк бора лицензиялашга ариза топширишди. Бунда 11 та клуб – Олий лиганинг 10 та иштирокчиси ва кўнгилли тарзда Биринчи лиганинг “Динамо-W” жамоаси ОФКнинг онлайн платформаси – АФC CЛАСга 5 асосий тамойил: спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий, молиявий мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўпламларини юклаб боришди.

Якунда, 2 та клуб – Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоалари ОФК лицензиясини қўлга киритишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Қитъа футбол уюшмасининг режасига кўра, 2022-йилдан эътиборан аёллар жамоаларини лицензиялаш жараёни барча қолган аъзо давлатларда ҳам қатъий татбиқ этилади. Боиси 2023-йилдан бошлаб аёллар жамоалари ўртасида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил қилиниши режалаштирилмоқда ва ушбу мусобақада келаси йилдан фақат лицензия оладиган клубларгина иштирок этади.

Шарҳлар

Энди лицензиялаш "Лицензия” ахборот тизими орқали электрон амалга оширилади

23.07.2021, 17:40

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.АОКАда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот...
1 январдан дорихоналарга лицензия берувчи ваколатли орган ўзгаради

13.12.2019, 11:19

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси