ФИФА 2021 йилда қайси мамлакатлар футболчилар трансфери учун энг кўп маблағ сарфлагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Digital нашри хабар берди.
Ташкилот тузган рўйхатни Англия бошқариб турибди. Инглиз клублари ўтган бир йил давомида футболчилар хариди учун 1,386 миллиард доллар сарфлаган. Ундан кейинги ўринлардан Италия ва Франция ўрин олди.
2021 йилда трансферлар учун энг кўп маблағ сарфлаган топ-10 мамлакат:
1. Англия – 1,386 миллиард доллар;
2. Италия – 667,7 млн;
3. Франция – 511,8 млн;
4. Германия – 451,9 млн;
5. Испания – 347,8 млн;
6. Бельгия – 179,9 млн;
7. АҚШ – 159,9 млн;
8. Россия – 131,2 млн;
9. Туркия – 107,2 млн;
10. Португалия – 100,2 млн.