sevimli
Sevimli

Коронавирусга чалинган инсонларда вазн ортиши мумкинми?

ДУНЁ 14.01.2022, 23:47
Теглар: коронавирус
Коронавирусга чалинган инсонларда вазн ортиши мумкинми?

Коронавирус билан касалланган беморларда тезда вазн ортиши мумкин. Бу ҳақда "Спутник" хабар берди. 

Россия тиббиёт фанлари номзоди, эндокринолог Юрий Потешкин буни тасдиқлади.

"Коронавирусга чалинган инсонда вазн ортади. Бу бир нечта сабабларга кўра содир бўлиши мумкин. Биринчиси, одамларнинг жисмоний фаоллиги пасайиши, ҳаракат қилишга бўлган иштиёқнинг йўқолишидир. Иккинчи сабаби касаллик даврида кўп ёғли овқат истеъмол қилиши", - деди Потешкин. 

Мутахассис бу вақтдан ортиқча вазндан тезроқ қутилиш бўйича ҳам ўз фикрларини давом эттирди. 

"Ҳолатингизни қайтариш учун жисмоний машқларни босқичма-босқич бажариб боришингиз, овқатланиш бўйича тавсияларга эътибор қаратишингиз керак. Ковиддан кейин танангизни тўлиқ тиклаб олишингиз учун камида олти ой керак бўлади. Агарда сизда касалликнинг енгил тури аниқланса, унда бунда тезроқ танангизни ўз ҳолатига қайтаришингиз мумкин", - деди россиялик мутахассис. 

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш бироз пасайди — ССВ

18.01.2022, 10:46

Кунлик касалланишлар бироз пасайди: Кеча юртимизда 930 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январь ҳолатига...
Ҳиндистон "омикрон" штамига қарши махсус вакцина яратади

17.01.2022, 21:54

Ҳиндистоннинг Gennova Biopharmaceuticals фармацевтика компанияси "омикрон" штамига қарши махсус вакцинани яратмоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Қайд этилишича, препарат ишлаб чиқарувчилари 2021 йил охирида ўтказилган синовларнинг...
Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 320 миллиондан ошди

15.01.2022, 11:54

Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 323 млн 272 мингдан ошди. Бу ҳақда Worldometers хабар бермоқда.Пандемия бошланганидан буён 5 миллион 529 минг 154 киши вафот...
Тошкентда 24 соат давомида ишлайдиган махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади – ССВ

15.01.2022, 11:12

Сўнгги кунларда дунёда коронавирус инфекцияси яна авж олди. Айниқса, касалликнинг Omicron штамми сабабли қатор мамлакатларда вазият анча таҳликали. Шу сабабли кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси