АсосийSport

Регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда

'Регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда'ning rasmi

Регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларини ҳам янги мавсумда бир қатор мусобақалар кутиб турибди. Улар орасида март ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўладиган “Asia Rugby Sevens Trophy-2022” халқаро турнири бўлиб ўтади. 

Ҳозирда терма жамоа вакиллари Тошкент вилоятининг Янгиобод масканидаги Республика ўқув-машғулотлар базасида йиғин олиб бормоқда. Унда терма жамоамиз асосий таркиби учун даъвогар 32 нафар регбичи шуғулланмоқда.

29-январга қадар давом этадиган ушбу йиғин орқали терма жамоа мураббийлар штаби янги мавсум учун таркибнинг асосий қисмини саралаб олади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон регби терма жамоаси ҳам бу йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган катталар ўртасидаги ХИХ Осиё ўйинлари ва Шантау шаҳри мезбонлик қилувчи ёшлар ўртасидаги ИИИ Осиё ўйинларида иштирок этади.

Бошқа янгиликлар