sevimli
Sevimli

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 январь куни қор ёғиши мумкин

ЖАМИЯТ 15.01.2022, 09:03
Теглар: об-ҳаво
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 январь куни қор ёғиши мумкин

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.  

Пойтахтимизда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда эртанги об-ҳаво прогнози ҳақида маълумот берилди

08.01.2022, 12:54

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 9 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8...
Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

08.01.2022, 08:35

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво 5-10° илиққача исийди.Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда...
Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин

02.01.2022, 08:21

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёғмир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман...
Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

31.12.2021, 09:07

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси