sevimli
Sevimli

ОФК Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари бўлиб ўтиш муддатларини эълон қилди

СПОРТ 15.01.2022, 09:47
Теглар: Осиё Чемпионлар лигаси
ОФК Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари бўлиб ўтиш муддатларини эълон қилди

ОФК Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари бўлиб ўтиш муддатларини ўзгартирганини эълон қилди.

Унга кўра Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 7-27 апрель кунлари марказлашган ҳолда бўлиб ўтади. Нимчорак, чорак, ярим ва финал учрашувлари эса 2023 йил февраль ойида ўтказилади.

Бу катта эҳтимол билан ОЧЛ 2023 йилдан бошлаб куз-баҳор тизимига ўтишини англатиши мумкин. "Насаф" 15 март куни плей-оффда "Банияс" (БАА меҳмони бўлади. Ғолиб жамоа гуруҳ босқичига чиқади.

Ғарб минтақаси
Гуруҳ босқичи 7-27 апрель 2022 йил
Нимчорак финал - 3 ва 4 февраль, 2023 йил
Чорак финал - 7 февраль 2023 йил
Ярим финал - 10 февраль 2023 йил
Финал 19 ва 26 февраль 2023 йил

Шарқ минтақаси
Гуруҳ босқичи 15 апрель-1 май 2022 йил
Нимчорак финал - 18 ва 19 август, 2022 йил
Чорак финал - 22 август 2022 йил
Ярим финал - 25 август 2022 йил
Финал 19 ва 26 февраль 2023 йил

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси