sevimli
Sevimli

Тошкентда ҳайдовчиларга босқинчилик қилаётган яна бир гуруҳ қўлга олинди

ЖИНОЯТ 15.01.2022, 10:22
Теглар: ИИБ
Тошкентда ҳайдовчиларга босқинчилик қилаётган яна бир гуруҳ қўлга олинди

Тошкент шаҳри. 2022 йил 08 январь куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 34 ёшли Х.Ж. Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига мурожаат йўлланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди

Унда маълум қилинишича, шу куни соат 09:30да Тошкент халқаро аэропорти ёнида “Водий питак”га бориш учун “Lacetti” русумли автомашинага ўтирганлиги, Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Андижон вилоятига ҳаракатланадиган йўловчи машиналар тураргоҳига етиб келишганида, автомашина ҳайдовчиси ва ёнида бўлган йўловчиси уни машинадан тушириб, биргаликда қўлларини ушлаб, бўйнидан бўғиб, жами 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқ-очиқдан талон-торож қилган. 

Ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганликларини маълум қилиб ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли У.С. ва Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Ю.А.,лар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.С. ва Ю.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланишган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Қашқадарёда "Nexia" ва "Камаз" иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

15.01.2022, 10:02

2022 йилнинг 11 январь куни соат 05:30ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани "Кўксой" МФЙ ҳудудидаги йўлда Nexia ва "KamAZ" иштирокида ЙТҲ содир бўлади. Бу ҳақда вилоят...
Тошкентда ЙПХ ходимига пора беришга уринган ҳайдовчи фош этилди

12.01.2022, 22:03

2022 йил 8 январь куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Чимкент кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Узақов томонидан "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида транспорт...
Наманганда қидирувдаги шахс қўлга тушди

12.01.2022, 21:16

2022 йил 8 январь куни Наманган вилоятида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди. Маълум бўлишича,  ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми,...
Тошкентда бир неча аёллар бозорга ўғирликка тушди. ИИБ расмий муносабат билдирди

10.01.2022, 22:40

Ижтимоий тармоқларда бир нечта аёлларнинг бозорларда ўғрилик содир этаётганлиги ҳақидаги хабарлар ва видеотасвирлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув давомида қуйидагилар аниқланди.2022 йил 9...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси