АсосийJamiyat

Фарғонада 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

'Фарғонада 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 январ куни (соат 13:00) Фарғона шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 43-уй, 44-хонадонда яшовчи икки нафар фуқароларни жасадлари ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, вафот этганлар ис газидан заҳарланган, деб гумон қилинаётганлиги айтилди.

Вазият юзасидан Фарғона шаҳар ҳокими тегишли қарор қабул қилди. Унга кўра, мазкур фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия таркиби тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар