АсосийJamiyat

ЛГБТ фаолларини Ўзбекистон марказига чақиришда айбланган блогер устидан суд иши бошланди

'ЛГБТ фаолларини Ўзбекистон марказига чақиришда айбланган блогер устидан суд иши бошланди'ning rasmi

У уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят иши 20 январь куни соат 11:00 да кўриб чиқиш бошланди.

Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' ёзмоқда.

Унга кўра, очиқ суд муҳокамаси судья Сардорбек Содиқов раислигида бўлиб ўтиши керак.

Жабрланувчилар сифатида Шуҳрат Зойир ўғли Мусаев (блогер), Аброр Мухторалиевич Абдуазимов (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими), Дмитрий Абдукаримович Расулов ва Жаҳонгир Зоҳиджонович Салимовлар кўрсатилган.

Маълумот учун, Миразиз Бозоров 28 март куни ўз уйи олдида калтакланган эди. Унда бир неча жароҳат ва синишлар қайд этилган. Шу куни у "аниме ва К-поп" мухлисларини пойтахт марказига йиғилишга чақирган.

    Бошқа янгиликлар