Кеча юртимизда 1120 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.
2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216186 (+1123) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-43 нафари Андижон вилоятида,
-60 нафари Бухоро вилоятида,
-31 нафари Жиззах вилоятида,
-25 нафари Қашқадарё вилоятида,
-21 нафари Навоий вилоятида,
-51 нафари Наманган вилоятида,
-39 нафари Самарқанд вилоятида,
-20 нафари Сирдарё вилоятида,
-37 нафари Сурхондарё вилоятида,
-173 нафари Фарғона вилоятида,
-35 нафари Хоразм вилоятида,
-115 нафари Тошкент вилоятида,
-414 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 205495 (+1278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.