Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан Пойтахтимиз ва унинг атрофида электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, электр тармоқлари ва подстанциялар орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.
Мисол учун, электр таъминотида йирик носозлик кузатилгунга қадар Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблоги ишлаб турган эди. Айни пайтда эса созлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, уларнинг 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди", - дейилади хабарда.