АсосийJamiyat

Расман! Бугундан бошлаб газ "заправка"лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади

'Расман! Бугундан бошлаб газ "заправка"лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади'ning rasmi

Юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда. Бу ҳақда бугун АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.

Шу муносабат билан, бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Шу билан биргаликда, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

"Ҳурматли истеъмолчилар! Ушбу амалга оширилаётган чора-тадбирлардан асосий мақсад – биринчи навбатда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади", - дейилади вазирлик хабарида. 

    Бошқа янгиликлар