АсосийJamiyat

Меҳмонхоналарда ногиронларга мос махсус хонани жиҳозлаш бўйича янги талаблар ўрнатилди

'Меҳмонхоналарда ногиронларга мос махсус хонани жиҳозлаш бўйича янги талаблар ўрнатилди'ning rasmi

Жойлаштириш воситалари ва уларда тақдим этиладиган хизматларга доир умумий талабларни белгиловчи O‘z DSt 3220:2017 “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар”ва O‘z DSt 3296:2018 “Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими” давлат стандартларига тегишли ҳукумат қарорларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Жумладан, даволаш муассасаларига қўйилган талаблар енгиллаштирилган. Эндиликда клиникалар ҳудуди атроф ўралиши ва қўриқланиши, багаж сақлаш учун хона мавжуд бўлиши, вақтинчалик фойдаланиш учун инвентарлар тақдим қилиш талаблари бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ меҳмонхона ва ўхшаш жойлаштириш воситаларида ногиронлар учун шароитлари бўлган камида битта хонанинг мавжуд бўлиши ҳамда хонани жиҳозлаш бўйича талаблар киритилган.

Шунингдек, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш ва улар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида меҳмонхона ва ўхшаш жойлаштириш воситаларида электрон дастур билан интеграциялашган электрон калитли (пластик магнит карта) электрон қулфлар ва “Хавфсиз туризм” ва “Хавфсиз шаҳар” тизимлари билан интеграциялашган видеокузатув тизимларини мавжуд бўлиши талаблари жорий қилинган. Ушбу талаблар 2022 йил 3 январдан амалда кучга кирди.

Юқоридаги қарорга мувофиқ, меҳмонхоналарда мижозларга қўшимча қулайлик яратиш, ҳамда қўшимча пул тушумини ошириш мақсадида уч ва ундан юқори тоифали меҳмонхоналарда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган дўконлар ва савдо шаҳобчаларини ташкил қилиш талаби ҳам жорий қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар