Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси жорий йилда энг намунали Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлими ва ҳамкор ташкилот номларини эълон қилди.
Уларнинг йил давомидаги фаолияти, хизмат кўрсатиш сифати, меҳнат ва ижро интизоми, ўтказилган сўровномалар натижасида аниқланган.
Сўровномага кўра:
- Энг намунали ФҲДЁ бўлими деб Чироқчи туман 1- сонли ФҲДЁ
- Энг намунали Давлат хизматлари маркази Ғузор туман ДХМ маркази
- "Энг намунали ҳамкор ташкилот" номинациясига эса Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси муносиб дея топилди.
Маълумот учун, яқинда ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган Ўзбекистоннинг энг фаол журналистлари ва блогерлари эътирофи асосида таъсис этилган “Йил танлови” тақдирлаш маъросимида «ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ» номинациясида Кадастр агентлиги фахрли 3-ўринни эгаллаган эди.