АсосийJamiyat

Юрак-қон томир касалликлари бўлган аҳолига эналаприл дори воситаси бепул тарқатилади

'Юрак-қон томир касалликлари бўлган аҳолига эналаприл дори воситаси бепул тарқатилади'ning rasmi

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 2022 йилдан бошлаб қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилади:

🔹Йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профилини (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси

ва бошқалар) баҳоланади.

🔹40 ёшдан ошган аҳоли оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказилади.

🔹Юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг ягона электрон реестрини юритиш ҳамда ушбу турдаги касалликлари мавжуд “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган 200 минг нафардан зиёд аҳолига эналаприл (Еnalapril) дори воситаси бепул тарқатилади.

🔹Эҳтиёжга кўра туман ва шаҳар шифохоналари лабораториялари коагулометр ускунаси ҳамда зарур реактивлар билан тўлиқ таъминланади.

    Бошқа янгиликлар