АсосийJamiyat

Қашқадарёда яна электр токидан узилиш юз берди

'Қашқадарёда яна электр токидан узилиш юз берди'ning rasmi

Аввалроқ, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 28 январь куни республиканинг турли ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Вйни пайтда Қашқадарё вилоятида кучли шамол кузатилаётгани хабар қилинди. 

Шу сабабли Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш бўлмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди. 

Натижада, хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг, электр энергияси қайта тармоққа уланади.

"Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади вазирлик хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар