Ўзбекистон фуқароларига Россияда регистрация қилиш учун 15 кун берилиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги Битимга асосан икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиши кўзда тутилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирги вақтда бу муддат ўзбекистонликлар учун 7 кун, россияликлар учун эса 3 кун.






