АсосийJamiyat

Тошкент ҳайвонот боғида қизчасини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берилди

'Тошкент ҳайвонот боғида қизчасини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Тошкентда она 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани борасида маълумот берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан онага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ҳам қўшимча маълумот берилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели тумани «Қумариқ» маҳалла фуқаролар йиғини Обод кўчасида яшовчи фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи, фуқаро З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган.

У билан суҳбат давомида Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган, айни вақтда Россия давлатига кетган фуқаро Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

Фуқаро З.Т. оиласи билан муқаддам Сергели туманидаги «Янги Бунёдобод» маҳалласида ижарада яшаган. Ажрим ёқасидаги оиланинг ҳолати маҳалла раиси Н.Йўлдошева, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор О.Ашурова томонидан кўп бора ўрганилган, оилани яраштириш чоралари кўрилган.

З.Т. 2021 йилда «аёллар дафтари»га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Ҳозирда ҳодисадан жабрланган қизга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар