АсосийJamiyat

Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШга ким сабаб кетганини айтди

'Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШга ким сабаб кетганини айтди'ning rasmi

Истеъдодли ёш гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўтган йилдан эътиборан АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Гулруҳбегим Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган ФИДЕ Жаҳон Кубогида АҚШ терма жамоасида дебют қилиб, 1/32 финал босқичига етиб борган эди. 

Тоҳиржонова Ўзбекистондан кетишига ким сабабчи бўлганлигини olamsport сайтига берган интервьюсида маълум қилди.  

"Менга охирги пайт Ўзбекистон шахмат федерациясида бўлаётган ишлар ҳақида журналистлар саволлар беришяпти. Шундан келиб чиқиб шу ва бошқа саволларга ҳам жавоб беришга қарор қилдим. 

"Ростан ҳам кетишингизга Федерация раиси ўринбосари Ҳусан Турдалиев сабаб бўлганми?" деб сўрашди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам кетишимга Турдалиев ва уни қилган ишлари сабаб бўлган. Биринчиси, мени опаларим билан Ўзбекистон терма жамоасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишимизга рухсат берилмаган. Ва ҳеч қачон уч опа-сингилда ҳеч қайси турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга имкон бўлмаган. Молиявий тарафдан 15 йил ичида федерация тарафидан қўллаб-қувватланмаганмиз. Бунга ўхшаш вазиятлар кўп ва булар ҳақида гапириб ўтирмайман.

"Ўзбекистонга қайтиб келасизми? Қачон қайтасиз?" деган саволлар ҳам кўп бўляпти...

... Қизиқаётганингиз учун катта раҳмат. Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов федерация раҳбариятига келганидан кейин жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Улар жуда ҳам юқори даражадаги, яхшигина мукофот жамғармасига эга турнирларни ташкил қилишди. Ўзбекистон ёшларига, мамлакат шахматига бўлган қизиқиш, муносабат ўзгарди. Жуда катта қўллаб-қувватланиш бўляпти. Бу ўзгаришларни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен қайтишим мумкин, агар федерацияда ўзгаришлар бўлса. Албатта, ўз юртим шарафини ҳимоя қилишдан жуда ҳам хурсанд бўлардим. Лекин ўша шароитда мен ўсишим учун бошқа давлатга кетишим керак деган қарорга келган эдим", - деган спортчи.

 

    Бошқа янгиликлар