АсосийJamiyat

Республикадаги барча ОТМлар 23 та мезон бўйича танқидий ўрганилади

'Республикадаги барча ОТМлар 23 та мезон бўйича танқидий ўрганилади'ning rasmi

Республикадаги барча олий таълим муассасалари комплекс ўрганилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, вазир Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан республика олий таълим муассасаларининг барчаси 23 та мезон асосида танқидий, таҳлилий ўрганилади.

"Асосий эътибор олий таълимдаги ислоҳотлар, илм, фан ва ишлаб чиқаришдаги интеграциялар, ахборот-ресурс марказлари фаолияти, молиявий, академик мустақиллик берилган таълим муассасаларига амалий кўмак бериш, илмий салоҳият, таълим жараёнининг қай даражада ташкил этилгани, масофавий таълим, кредит-модуль тизими, талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмлари жорий этилганлиги каби мезонларга қаратилади",-дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундан мақсад олий таълим муассасаларининг таълим жараёнини тўғри йўлга қўйиш, таълим сифатини ошириш ва илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш.

    Бошқа янгиликлар