my5
Sevimli

Ўзбекистонда IV Европа киноси фестивали старт олди

ШОУ-БИЗНЕС 24.05.2016, 12:10
Теглар: Кино, Фестивал, Ўзбекистон
Ўзбекистонда IV Европа киноси фестивали старт олди

23-29 май кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда IV Европа киноси фестивалини ўтказади.

23 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Атабек Мусаев, Европа Иттифоқининг юртимиздаги делегацияси раиси Юрий Штерк сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий кинематография санъатини ривожланаётганини эътироф этди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалда Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан, Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Швецария ва Чехия давлатлари киноижодкорлари томонидан яратилган жами 17та филмнинг намойиш этилиши кўзда тутилган.

Намойишлар Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади, филмлар намойишларига кириш бепул.

 

Шарҳлар

Франция: Энди киноларга ҳам махсус йўлланма билан киритилади

21.07.2021, 17:46

Франциядаги маданий ва кўнгилочар жойлар энди фақат рақамли вакцина олганлик ҳақидаги махсус паспорт эгалари учун  очиқдир, бу Президент Макрон томонидан мамлакатда универсал эмлашни таъминлашга қаратилган...
Ўзбекистонда вакцина олганлар орасида касалланиш ҳолатлари кузатилаётгани маълум қилинди

07.07.2021, 17:36

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси бугунги кунда баъзи вакцина олганлар орасида касалланиш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди.Севара Убайдуллаева бунинг сабаблари ҳақида маълумот бериб, 3 та асосий...
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

07.07.2021, 17:11

Марказий банк 8 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,48 сўмга кўтарилиб, 10 625,04 сўмни ташкил қилди. Евро...
Ўзбекистонда доллар, рубль ва евро арзонлашди

30.06.2021, 16:35

Марказий банк 1 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +14,30 сўмга пастлаб, 10 591,00 сўмга етди.Евро курси...