АсосийJamiyat

"Елкамизда миллатнинг эртасини тарбиялашдек вазифамиз турган экан,  бу масъулиятни ҳис қилмаганларни сафимизда ушлаб туролмаймиз"

'"Елкамизда миллатнинг эртасини тарбиялашдек вазифамиз турган экан,  бу масъулиятни ҳис қилмаганларни сафимизда ушлаб туролмаймиз"'ning rasmi

Мактаблар фаолияти билан танишиш, ўқитувчилар билан мулоқот қилиш, фуқароларнинг муаммоларига қулоқ тутиш мақсадида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Бухоро вилоятида бўлди. 

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, вазир даставвал Жондор туманидаги 11- ҳамда 3-умумтаълим мактаблари фаолияти билан яқиндан танишган.

Бахтиёр Саидов 11- умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. 

Қайд этилишича, 2020 йилда мазкур таълим муассасасида “Замин” фонди томонидан "Умумтаълим мактабларида сув, санитария ва гигиена" дастури доирасида сув таъминоти ва санитария тизими яратилган. Бунинг учун махсус қудуқ бурғуланиб, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилди, гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилган ва сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилган. Жорий йилда вилоятнинг яна 15 та мактабида ана шундай тизим яратилиши айтилади.

Шундан сўнг, вазир тумандаги 3-умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан яқиндан суҳбатда бўлиб, айни пайтда таълим сифатини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан қизиққан.

"Очиғини айтаман миллатнинг эртасини тарбиялашдек юксак вазифа зиммамизда турган экан, энди биз бу масъулиятни чуқур ҳис қилмаган, англаб етмаган ўқитувчини сафимизда ушлаб туролмаймиз. Сабаби миллатнинг тақдири бизнинг қўлимизда” — деди у. 

Учрашув жараёнида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Менинг Президентим” мавзусидаги танловнинг республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритган мазкур мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жасмина Тўраевани ютуқ билан табриклаган.

    Бошқа янгиликлар