Тез орада Тошкентда электробуслар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 февраль куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга "YUTONG BUS СО., LTD" компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган "ZK6126BEVG" русумли 20 та электробус келтирилган.
"Ушбу электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилиши режалаштирилган",-дейилади хабарда.






