АсосийJamiyat

Тошкентда дарахтларнинг ости бетонлаб кетилди

'Тошкентда дарахтларнинг ости бетонлаб кетилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шаҳристон кўчасида дарахтларга ноқонуний тарзда шикаст етказиш ҳолатлари содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалган эди.

Аниқланишича, кеча, 3 февраль куни ушбу манзилда тадбиркор томонидан бетон қоришмасини ноқонуний равишда тўкиб кетилганлиги ҳолати қайд этилди.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб воқеа жойига етиб борган.

Хабарда айтилишича, масъулларни жалб қилган ҳолда ноқонуний равишда тўкилган бетон қоришмалари тўкилган жой бетон қоришмаларидан тозаланган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари бошланган. Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилгач батафсил маълумот берилиши тўғрисида хабарда айтиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар