АсосийJamiyat

Қашқадарёда тўхтатиб қолинган чигит Антимонополия қўмитаси аралашувидан сўнг манзилига етказилди

'Қашқадарёда тўхтатиб қолинган чигит Антимонополия қўмитаси аралашувидан сўнг манзилига етказилди'ning rasmi

Шу йилнинг 4 январь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига олиб чиқиб кетилаётган чигитнинг Қашқадарё ҳокимининг талаби билан чегарада ушлаб қолингани норозилик олиб келаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолатга Қашқадарё ҳокимлиги ҳужжатларда шубҳа туғилганлиги сабабли қонуний равишда вақтинча сақловга олинган дея изоҳ берганди. 

Орадан роппа-роса бир ой ўтиб, 3 февраль куни Монополияга қарши курашиш қўмитасининг аралашуви ва кўрсатмасига биноан Қашқадарё вилоятидан чигит олиб чиқиб кетилди.

Қўмитанинг хабар беришича, ушбу ҳолат назоратга олиниб, масалага ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимияти ва Қашқадарё вилояти ИИБга сўровнома юборилган эди. Қашқадарё вилояти масъуллари ва Қўмита ходимлари томонидан бир неча маротаба онлайн учрашувлар  ўтказилиб, суриштирув ишлари олиб борилган.  

"Қўмитанинг кўрсатма қарорига биноан ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг тегишли корхоналари томонидан биржа савдоларига қўйилган чигит маҳсулотлари тадбиркорлар томонидан Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетилди",–дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар