Чили президенти Габриел Борич собиқ уй хизматчиси Луз Видални аёллар ишлари бўйича вазир ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда lenta.ru хабар берди.
Аёл узоқ йиллар штатнинг пойтахт вилоятидаги турли оилаларда ишлаган ва уй ишчилари касаба уюшмаси раҳбари лавозимини эгаллаган.
“Биз касаба уюшмасининг собиқ раҳбари, ҳамкасбимиз Луз Видалнинг вазир ўринбосари этиб тайинланишини олқишлаймиз”, — дейилади касаба уюшмаси Тwиттеръдаги баёнотида.