АсосийJamiyat

Бухорода қўлга олинган россиялик блогер озодликка чиқарилди

'Бухорода қўлга олинган россиялик блогер озодликка чиқарилди'ning rasmi

Россия Федерацияси фуқароси М.В.Лимар (блогер) учувчисиз учиш аппаратларларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини нотўғри талқин қилгани учун қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, блогер озодликка чиқарилган. 
Хабарда айтилишича, блогер 2022 йил 9 февралда Новосибирскка қайтишни режалаштирмоқда. 

"Биз Ўзбекистон томонига ушбу масалани тезкорлик билан ҳал қилгани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!",–дейилади элчихона хабарида. 

    Бошқа янгиликлар