АсосийJamiyat

"Биз кўчиришимиз эмас, яратишимиз керак..."

'"Биз кўчиришимиз эмас, яратишимиз керак..."'ning rasmi

Сирдарёлик талабалар Абдуқодир Тошқулов билан мулоқот қилиб, муаммоларини очиқ айтди.

Айни кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан олий таълим муассасаларидаги таълим сифати ва самарадорлиги билан боғлиқ жараёнлар танқидий, таҳлилий ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ хозирда Сирдарё вилоятида бўлиб турибти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Сирдарё вилоятидаги таълим муассасаларини ўрганиш давомида талабалар билан ҳам учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар, ўйлантираётган масалалар юзасидан  мулоқотлар олиб бормоқда.

Хусусан, кеча вазир Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари ҳам учрашув ўтказди.

"Ҳозир талабаларни кўпроқ қийнаётган масала ётоқхона бўлиб қолмоқда. Чунки узоқ вилоятлардан келувчилар кўп",-дея  вазирга мурожаат этди институт талабаси.

Шундан сўнг, у Абдуқодир Тошқуловга таълим бўйича ўз таклифини ҳам билдириб ўтди.

"Қўшма дастурларни йўлга қўйиб берсангиз. Биз амалиётни кўпроқ чет элда ўташни хоҳлардик. Биз кўчиришимиз эмас, яратишимиз керак. Лекин ҳозир бунга кўникма ва имкониятимиз йўқ".

Абдуқодир Тошқулов ушбу савол ва таклифларни аниқ ва тиниқ эканидан қувониб, талаблар кутган жавобни берди.

"Кейинги ўқув йилидан албатта қилиб берамиз. Бу учун ўзингиз ҳам ҳаракат қилишингиз керак. Тилни чуқур ўрганишингиз керак",-дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

Маълумот учун, бугунги кунда Сирдарё вилоятида 2 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

    Бошқа янгиликлар