АсосийJamiyat

“Айрим” раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди — Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳаматда ўқитувчиларнинг ота-оналардан бош эгиб кечирим сўрагани ҳақида

'“Айрим” раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди — Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳаматда ўқитувчиларнинг ота-оналардан бош эгиб кечирим сўрагани ҳақида'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасада таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида тик туриб кечирим сўрашга мажбур қилингани ҳақида хабарлар ва ўқитувчиларнинг мактаб фаоллар зали саҳнасида бош эгиб тургани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат жамоатчилик томонидан муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Сал аввал Халқ таълими вазири ҳам ушбу ҳолатни кескин қоралаб, муносабат билдирди. Айни пайтда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳолат юзасидан жамоатчиликка ва устозларга мурожаат билан чиқди. 

"Бугун жамоатчилик вакиллари орасида кўплаб муҳокамаларга ва эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолат, устоз - мураббийларимизнинг шаъни ва кадр-қимматини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракат эканлигини кўриш мумкин.  

Бу билан устозларимизга бўлган эътибор Давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни даврда “айрим” раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Мен Андижон вилояти ҳокими сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратимга олиб, мени бошчилигимда алоҳида ишчи гуруҳ тузилди.  

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман.

Андижонда ҳеч бир устоз ва мураббийларимиз бундай ҳолатга тушишларига йўл қўймайман, зеро сизнинг олдингизда шарафли меҳнатингизни қадрлаган ҳолда таъзимдамиз", - дейилади ҳоким мурожаатида.

 

    Бошқа янгиликлар