АсосийJamiyat

Андижондаги шифохонада портлаш содир бўлди

'Андижондаги шифохонада портлаш содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 11 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги касалхонада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса соат 11:30 да Қоракўрпа МФЙдаги тиббиёт пунктида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши сабаб содир бўлган. Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган.

Айни дамда воқеа жойида вазирликнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.

    Бошқа янгиликлар