Хорижий дипломатик миссиялар Россия-Украина чегарасидаги кескинлик фонида Киевдаги ходимларини эвакуация қилмоқда. Қўшма Штатлар ва Канада элчихоналар ишини тўхтатганини эълон қилди. Ходимлар қисман Лвовга кўчирилди, бунгача дипломатларнинг оилалари мамлакатдан эвакуация қилиб бўлинган.
Европа Иттифоқи, ўз навбатида, ҳали элчихоналарни ёпмасликка ваъда бермоқда. Шу билан бирга, дипломатик ваколатхоналарнинг иши чекланган.
"Киевдаги элчихонамиз очиқ қолади, лекин биз дипломатик ходимлар сонини қисқартирамиз. Чет элликлар ёки Украинага иш билан келганларга келсак, улар зудлик билан мамлакатни тарк этишлари керак, оилалари ҳам чиқиб кетиши керак",-дейди Германия ташқи ишлар вазири
Россия ўз навбатида, Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Украина раҳбари Владимир Зеленский аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўрамоқда. Хабарларда айтилишича, Россия ҳарбий агрессияси юз берган тақдирда ҳам Ғарб давлатлари хавф зонасида қолган фуқароларига тезкор ёрдам кўрсата олиши даргумон.






