АсосийJamiyat

Тошкентда 25 ёшли йигит уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмади

'Тошкентда 25 ёшли йигит уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман, 15 кварталда истиқомат қилувчи Аббос Ғуломов бедарак йўқолган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИББ хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқда блогер Ақидахонумнинг маълум қилишича, Аббос Ғуломовнинг 12 февраль куни тўй маросим ўтказилиши режалаштирилган. У тўй куни эрталаб уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.  

Яқинларининг айтишича, унинг телефонлари ўчиқ. Тўйга ҳамма тайёргарликларни кўрганлар.  

“Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахснинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”,   дейилади ИИБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар