АсосийЖАМИЯТ

Вакцина олганларга 750 минг сўмдан бериляптими? ССВ аниқлик киритди

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдор...

'Вакцина олганларга 750 минг сўмдан бериляптими? ССВ аниқлик киритди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатга аниқлик киритди. 

Маълум қилинишича, коронавирус пандемияси даврида айрим ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали турли асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган уйдирма маълумотларни тарқатиш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, кенг жамоатчилик орасида турли тушунмовчиликларнинг юзага келишига, баъзи ҳолларда эса ортиқча саросималарга сабаб бўлмоқда. Жумладан, вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақидаги юқорида келтирилган ахборот ҳам ана шундай мақсадда тарқатилган бўлиб, ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Шу боис вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликларини, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.me/ssvuz, https://t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Маълумот учун: бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Мавзуга доир: Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар қимматбаҳо буюмлар ютиб олиш имконига эга бўлади

Фарғонада коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро "Малибу" ютиб олди

 

    Бошқа янгиликлар