Британия Ташқи ишлар вазирлиги: "Россия келишувни эмас, можарони танлади. Дипломатия тугади."
Шу каби хабарлар тунда ижтимоий тармоқлар бўйлаб кенг тарқалди. Сабаби бу вақтда Россия президенти Владимир Путин Донецк ҳамда Луганск Халқ Республикаси бўйича якуний қарорини билдирди. У бу икки республикани тан олишини айтиб, фармонга имзо чекди.
"Донецк Халқ Республикаси халқининг хоҳиш-иродасини ҳисобга олиб, Украина Минск келишувларига мувофиқ низони тинч йўл билан ҳал қилишдан бош тортган ҳолда, Россия Донецк Халқ Республикасини суверен ва мустақил давлат сифатида тан олади. Луганск Халқ Республикаси халқи, Украинанинг Минск келишувларига мувофиқ можарони тинч йўл билан ҳал қилишдан бош тортди, Луганск Халқ Республикасини суверен ва мустақил давлат сифатида тан олинади”, — дейилади ҳужжатларда.
Фармон имзолангани мустақил деб тан олинган республикалар учун қувонарли кутиб олинди. Баъзилар қўшиқ куйлади, яна баъзилар бор овози билан хурсанлигини намоён қилди.
Аммо бу фармон Европа Иттифоқига аъзо давлатларни жиддий хавотирга солмоқда.
Европа иттифоқи ушбу фармонни халқаро ҳуқуқ қоидаларига зид ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид, деб ҳисоблашини маълум қилди. Россиянинг ушбу қарорига қарши ўта қаттиқ жавоб қайтарилишини ваъда қилишди.
Британия бугун ДХР ва ЛХРни тан олиниши муносабати билан Россияга қарши санкцияларни эълон қилади деб ёзмоқда "The Guardian".
Эслатиб ўтамиз, Венесуела, Куба ва Никарагуа ДХР ва ЛХРни тан олишини эълон қилди.
Дилбар Абдунабиева






