АсосийDunyo

Елизавета II 95 ёшида вафот этди — ОАВ

'Елизавета II 95 ёшида вафот этди — ОАВ'ning rasmi

Американинг Hollywood Unlocked нашри Инстаграмдаги аккаунтида Буюк Британия қироличаси Елизавета  II нинг ўлими ҳақидаги хабарни эълон қилди, дея ёзмоқда Россиянинг gazeta.ru нашри. 

Ижтимоий тармоқдаги постда айтилишича, қиролликка яқин манбалар қиролича Елизавета II вафот этгани ҳақида фақат нашрни хабардор қилган. У британиялик Vogue муҳаррири Эдвард Эннинфулнинг тўйида иштирок этиши керак эди, бироқ ўлик ҳолда топилган.

Ушбу хабарга жавобан британиялик журналист Рикардо Брукс ўзининг Тwиттер саҳифасида ушбу маълумотни рад этди. У малика вафот этган тақдирда махсус тартиб-қоидалар амалга оширилишини эслатди. ББC бу фожиали хабарни биринчи бўлиб хабар қилган.

Бунгача Британия бош вазири билан Елизабетнинг шахсий котиби боғланган.

"Унинг ўлимини эълон қилиш учун пухта ишлаб чиқилган режа бор", деган Брукс.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 95 ёшли малика коронавирус билан касаллангани ва унинг атрофидагиларни ҳам юқтиргани хабар қилинганди

    Бошқа янгиликлар