АсосийJamiyat

Украинадан Полша ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтарилган ватандошларимиз сони 1 859 нафарга етди.

'Украинадан Полша ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтарилган ватандошларимиз сони 1 859 нафарга етди.'ning rasmi

2022 йилнинг 2 март куни "Uzbekistan Airways" АЖнинг учта самолёти билан 671 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Полшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. Улар орасида 129 аёллар, 82 болалар ва 14 чақалоқлар бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди. 

Хабарда айтилишича, умумий ҳисобда Украинадан Полша ҳудуди орқали саккизта авиарейслар билан 1 859 нафар ватандошимиз олиб келинди.  

Бугун яна бир неча эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган.  

Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 1100 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 550 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 550 нафари эса Катовице аеропортига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакатимиз фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.  

Мамлакатимизнинг Полша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқароларимиз учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.

Маълумот учун:

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси рақамлари:

+380 44 501 50 00,  

+380 44 501 41 81,  

+380 44 501 41 82,  

+380 44 501 41 83.

Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси рақамлари:

Маруф Каримов (“Карчова” назорат-ўтиш пунктида): +48 508 064 333; Телеграм: +99893 5947557.

Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аеропортида): +48 508 995 888; Телеграм: + 99890 1160084.

Сардор Ахматов (Элчихонада): +48 502 501 588" Телеграм: + 99894 6541010.

    Бошқа янгиликлар