АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади

Бугун, 3 март куни Тошкентда “БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бў...

'Тошкентда нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади'ning rasmi

Бугун, 3 март куни Тошкентда “БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси (ҚҲР) доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” мавзусида халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти хабар бермоқда. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро  тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ тузилмалари - Террорчиликка қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилмоқда. 

Гибрид форматда ўтадиган анжуманда ХХР, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақалар мамлакатларидан 600 нафарга яқин юқори мартабали шахс, миллий ва хорижий таҳлилий марказлар етакчи экспертлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз мазкур анжуман 3-4 март кунлари бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар