McDonald's Россиядаги барча ресторанларни вақтинча ёпиш ва мамлакат бозоридаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
"Компания ушбу қарор маҳаллий ходимлар ва ҳамкорларга қандай таъсир кўрсатишини тушунади, шунинг учун уларни, хусусан, маошларни тўлашни давом эттириш орқали қўллаб-қувватлайди", деди McDonald's корпорацияси бош директори баёнотида.
Маълумот учун, McDonald's Россияда 850 та тез овқатланиш ресторани, 62 минг ходими ва юзлаб маҳаллий етказиб берувчи хизматлари ҳамда ҳамкорлари бор.






