Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича:
- 17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18-мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.
- 17-мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
- 18-мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғши кутилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
- 17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда;
- 17-мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин;
18-мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.
- 19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиқгача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даража совуқгача бўлиши мумкин.
19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида ҳарорат 2-6 даража совуқгача, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда ҳарорат 7-10 даража совуқгача бўлади.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўрайди.






