АсосийJamiyat

Юлдуз Усмонованинг концертида содир бўлган ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилади

'Юлдуз Усмонованинг концертида содир бўлган ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилади'ning rasmi

Айни кунларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Куни кеча ижтимоий тармоқларда хонанданинг концерт жараёнида ўз мухлислари билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео кенг тарқалди ва ҳамон кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Юлдуз Усмонова концертидаги ҳодиса сабаб ўрганиш ўтказади. Бу ҳақда айни пайтда Миллий матбуот марказида  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси масъуллари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилмоқда "darakchi.uz" мухбири Каримжон Зарипов.

"Аниқланишича, ҳодиса 12 март куни кечки сеансда бўлган. Саҳнадаги парданинг ярми кўтарилмай қолгани учун томошабинлардан эътироз бўлган. Федерация ҳолат бўйича "Ўзбекконцерт" билан бирга ўрганиш ўтказади", деди Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раис ўринбосари Иномжон Тоғаев. 

 

 

    Бошқа янгиликлар