АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг қатор аҳоли ҳудудларига сел келди (видео)

Аввал хабар қилганимиздек, "Ўзгидромет", ФВВ ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳудудларда...

'Ўзбекистоннинг қатор аҳоли ҳудудларига сел келди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, "Ўзгидромет", ФВВ ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳудудларда сел ва сув тошқинлари бўлиши ҳақида огоҳлантирув бериб борилмоқда. Бир неча кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб айни пайтда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел кузатилмоқда. 

Юқоридаги лавҳада Самқарқанд вилоятининг Самарқанд вилояти Қўшробод тумани Чорлоқ қишлоғига келган сел сув ўтказиш қувури(балки, қувур(галарея)ни ўзи йўқдир)га сиғмай автомобиль йўли устидан ўтаётгани акс этган. Шунингдек,  Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги М-39 автомобиль йўлининг 2 км лик қисмида сув тошқин ҳодисалари кузатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, М-39 автомобиль йўлининг 1075-1077 километрлари оралиғида сув тўпланган бўлиб, ҳозирда ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Айни пайтда Жиззах вилоятининг айрим туманларига кучли сел келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди ва ҳолат акс этган видеолар илова қилинмоқда. Маълум бўлишича, сел Жиззах-Самарқанд магистрал йўлини ҳам эгаллаган.

Аввалроқ, Қашқадарё ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларига сел келгани хабар қилинган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар